КВИ эпидемияси шароитида «Тез ёрдам» қандай ишлаяпти?

КВИ эпидемияси шароитида «Тез ёрдам» қандай ишлаяпти?

Жорий ой бошидан буён пойтахт жадал тиббий ёрдам хизматига мурожаатлар сони кескин ошди. Бир кеча-кундузда ўртача 4 минг марта қўнғироқ қилишяпти. Нур-Султон шаҳри «Тез ёрдам» шаҳар станцияси директори  Мурат Ўразбаев ўтказган онлайн-брифингда шу мавзу муҳокама қилинди. 

«Шу кунларда линияга 118 та бригада чиқмоқда, уларда ишлаётганлар шахсий ҳимоя воситалари билан тўлиқ таъминланган. «103» рақамларига мурожаатлар кўпайиб кетгани боис қўшимча пультлар ўрнатилди, коронавирус инфекцияси бўйича контакт-марказ ташкил этилди», таъкидали у.

Умуман олганда, и.о. председателя правления национального координационного центра жадал медицина миллий мувофиқлаштириш маркази бошқаруви раиси вазифасини бажарувчи Бахтияр Жусиповнинг айтишича, COVID-19 юқтирганда гумонланаётганлардан «103» хизматига 50  мингдан зиёд қўнғироқ бўлган.  Хасталангани аниқланганларнинг 70 фоизи шифохонага ётқизилган.

«Бизда махсус тасдиқланган алгоритм бор. Унга кўра касаллик енгил ўтаётган, юқтириш хавфи кам бўлганлар уйларида, участка поликлиникалари врачлари назоратида қолдирилади. Шунингдек, кўп ҳолларда одамларнинг коронавирус инфекцияси юқтирмагани маълум бўляпти», деди Жусипов.

1 июнгача  Нур-Султон шаҳрининг ўзида 2623 марта коронавирус инфекциясига боғлиқ ҳолда чақириқлар бўлган. Уларда олиб кетилганларнинг ярми шифохонага ётқизилган, қолган пациентлар уйларида, участка врачлари назорати остида.

 

Фото: baigenews.kz


×