Қозоғистонда 1 миллиондан зиёд COVID-19 тести олинди

Қозоғистонда 1 миллиондан зиёд COVID-19 тести олинди

Бугунг кунда кунига 28 мингтагача тест олиняпти, тез орада бу кўрсаткич суткасига 35 мингтага етказилади. Пандемия бошланганидан буён 1,2 млн. КВИ тести олинди. Соғдиқни сақлаш вазири вазифасини бажарувчи Лаззат Ақтаеванинг айтишича, ҳозир тестлар эпидемиологик кўрсаткичлар ва касаллик тарқалиши олдини олиш учун ўтказиляпти.

«Бугунги кунда ҳар бир беморга ҳисоблаганда, 78 тадан тест олиняпти. Бу эса Россия, АҚШ, Италия, Канада, Австриядагидан юқори, Ҳар юз минг одамга 6824 тест тўғри келади», деди Л. Ақтаева.

Бундан ташқари, Қозоғистонда турк ва хитой ҳамкорлар билан бирга ИВЛ ускуналари ишлаб чиқариш йўлга қўйилди.

«Соғлиқни сақлаш вазирлиги берган маълумотга кўра, келгуси ярим йил ичида яна 132 та ИВЛ ускунасига эҳтиёж бор. Шу кунгача 380 таси ишлаб чиқарилди. 164 таси ишлатишга тайёр, 216 таси завод шароитида синовдан ўтмоқда. Июль охиригача яна 200 та ИВЛ ускунаси ишлаб чиқарилади», деди Саноат ва инфратузилмавий тараққиёт вазири Бейбут Атамқулов.

Шунингдек, вазир ҳимоя костюмлари ишлаб чиқарувчи 3 та корхона ишга туширилишини тилга олди.

«6 ой давомида 1,3 млн та ҳимоя костюмига эҳтиёж бор. Бунинг учун корхоналар ишга тушади. Мавжуд компаниялар ишлаб чиқариш ҳажми ҳам орттирилади. Буларнинг ҳамаси ҳимоя костюмлари ишлаб чиқариш ҳажмини ойига 800 мингтага етказиш имкониятини яратади. Тиббий қўлқопларга эҳтиёж 83,7 млн жуфтни ташкил қилади. Иккита корхлнамиз кунига 330 минг қўлқоп чиқаряпти. Келгусида бу кўрсаткич 460 мингтага етказилади», деди вазир.

Таълим ва фан вазири Асхат Аймағамбетовнинг айтишича, Қозоғистонда биологик хавфсизлик ва биотехнологиялар бўйича тадқиқотлар тизимли шаклда амалга ошириляпти. 12 та илмий ташкилотда деярли 2,5 минг одам ишлаяпти.

Отдельно глава МОН, остановился на деятельности Национального центра биотехнологий, где изготавливаются тест- системы для опредения КВИ.

«Пандемиянинг илк босқичида, мамлакатга тест тизимлари келтирилишидан аввал Биотехнологиялар Миллий маркази мутахассислари 6 кун давомида SARS COVID-2 тирик штаммига эга бўлмаган ҳолда сунъий синтездан фойдаланган ҳолда коронавирус инфекциясини аниқлашга қаратилган ишончли ПЦР тест-тизими яратди», деб таъкидлади Асхат Аймағамбетов.

Биологик хавфсизлик илмий-тадқиқот институтида эса хавфли инфекциялар билан иш олиб бориляпти.

«Институт ЖССТ билан ўта хавфли инфекцияяларга қарши вакциналар ишлаб чиқиш бўйича иш олиб боряпти. Институт тиббиёт, қишлоқ хўжалиги учун янги вакцина турлари яратади, иммунобиологик препаратлар чиқаради, хавфли ва ўта хавфли касалликларга қарши тест-тизимлар ишлайди», деди вазир.

Бундан ташқари, институт майдончаларида КВИ га қарши 5 турдаги вакциналар ишлаб чиқилмоқда. Сентябрда улар клиника синовларидан ўтади.

 

Фото: hightech.fm


×