Қозоғистонда COVID-19 га чалинганлар сони 16351 нафарни ташкил қилди

Ўтган кеча-кундузда КВИ туфайли республикамизда яна 5 одам вафот этди. Улар ичида 2 нафари Алматидан, Нур-Султондан, Қарағанди ва Ақмўла вилоятларидан биттадан. Шу тариқа, вирус қурбонлари сони 105 га етди.
Хасталанганлар ҳам ортиб бормоқда. Ўтган кеча-кундузда яна 474 нафар коронавирус юқтирганлар аниқланди. Ўсиш - 3,0 фоиз.
Туманларда вазият қуйидагича:
Алмати – 3258(+41)
Нур-Султон – 3113(+103)
Қарағанди вилояти – 1718(+57)
Атирау вилояти – 1379(+17)
Чимкент – 1222(+37)
Ғарбий Қозоғистон вилояти – 1069(+28)
Ақтўбе вилояти – 588(+27)
Алмати вилояти – 554(+9)
Жамбил вилояти – 553(+29)
Қизил Ўрда вилояти – 533(+11)
Туркистон вилояти – 519(+32)
Павлодар вилояти – 437
Мангистау вилояти – 409(+5)
Шарқий Қозоғистон вилояти – 333(+35)
Ақмўла вилояти – 262(+20)
Қўстанай вилояти – 258(+11)
Шимолий Қозоғистон вилояти – 146(+12)
Симптомсиз касаллик ташувчилар 778 кишига кўпайди. Бундайлар сони 7609 нафарга етди. Бугунги кунда касалликни енгиб ўтганлар эса 10139 нафар.
Фото: tengrinews.kz