Соғлиқни сақлаш вазири корнавирусга чалингани аниқланди

Соғлиқни сақлаш вазири корнавирусга чалингани аниқланди

Мамлакат олий ҳокимияти вакиллари коронавирус билан хасталана бошлади. Аввал президент матбуот котиби Берик Уали хасталанганди, энди эса Соғлиқни сақлаш вазири Елжан Биртановда ҳам ташҳис тасдиқланди. У инфекцион госпиталга ётқизилди. Вазирнинг Facebook саҳифасида ёзишича, у хавфсизлик қоидаларига риоя этган, аммо барча эҳтиёт чоралари кўрилган шароитда ҳам шифокорлар барибир таваккал қилишига тўғри келади.

«Айниқса, бу нарса масофадан ишлаш имкониятига эга бўлмаганларга тааллуқли. Сўнгги кунларда минтақаларда тадбиркорлар, тиббиёт ходимлари, давлат хизматчилари, оммавий ахборот воситалари ходимлари  орасида хасталанганлар сони тобора ортиб боряапти. Ҳозир юртдошларимиз ҳам глобал бўҳрон ва пандемия оқибатларини юмшатиш учун мунтазам ишлаяпти. Шахсан учрашиш, минтақаларга чиқиш зарурати туғилади, натижада, COVID-19 юқиши эҳтимоли ошади»,  деб ёзди вазир.

Вазирнинг хасталаниши оқибати, у билан мулоқотда бўлганлар ўзларини яккалашга мажбур бўлди. Улар қаторида бош вазир Асқар Мамин ҳам бор, у ҳам икки кун аввал Жамбил вилоятига борганди. Тест ҳукумат раҳбарида касалликни аниқламади, бироқ бош вазир ҳар эҳтимолга қарши карантинга киришни маъқул кўрди. Таъкидлаш жоизки, минтақадаги учрашувларда Елжан Биртанов респираторли ниқоб тақиб юрганди.

Жамбил вилояти ҳокими Бердибек Сапарбаев ҳам ўзини яккалашга қарор қилди. 12 июнь куни у вазир билан мулоқотда бўлган ҳамда касаллик юқтирган бўлиш эҳтимоли бор.

«Вилоят ҳокими ташрифгача ва ташрифдан кейин тест топширди. Салбий натижа. Шунга қарамай у ҳозирча ўзини яккалашга қарор қилди, барча тадбирлар онлайн тартибида ўтказилади», деб маълум қилди Жамбил вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати.

Икки ҳафта давомида Таълим ва фан вазири Асхат Аймағамбетов ҳам масофадан ишлайди. Минтақага сафар мобайнида у ҳам Е. Биртанов билан бирга бўлган. COVID-19 тести унда хасталик йўқлигини кўрсатди.

«Асхат Қанатович ўзини яхши ҳис этаяпти, аммо кўрсатилган тартибга кўра у ҳам масофадан ишлашга ўтди. Протоколга кўра, у яна бир марта таҳлиллар топшириши кўзда тутилган», деб маълум қилишди вазирлик матбуот хизмати.

Фото: tengrinews.kz


×