Қозоғистонда тобора кўпроқ симптомсиз коронавирус инфекцияси ташувчилар аниқланмоқда

Қозоғистонда тобора кўпроқ симптомсиз коронавирус инфекцияси ташувчилар аниқланмоқда

Қозоғистонда аниқланган симптомсиз КВИ ташувчилар умумий сони 2529 нафарга етди. Республикада бундай пациентлар алоҳида рўйхатга олиняпти.

«Бунга сабаб – симптомлари мавжуд беморларга кўпроқ эътибор бериш керак. Даволаш жараёни ташкил этилади, асоратлари қолмаслиги учун чора-тадбирлар кўрилади», деб тушунтирди пойтахт жамоат соғлиқни сақлаш бошқармаси раҳбари Сауле Қисиқова.

Аммо алоҳида рўйхатга олинса-да, симптомсиз беморлар эътиборсиз қолдирилмайди. Уй карантини шароитида сақланаётган бундай шахслар ҳудудий поликлиника ходимлари назоратида бўлади.

Симптомсиз беморлардан касаллик юқтириш эҳтимоли  қанчалик катталиги масаласида тиббиётчилар ўртасида ихтилоф бор. Масалан, ЖССТ вакили Мария Ван Керкхове бундай шахслар камдан кам ҳолларда бошқаларга касал юқтириши мумкин.

«Симптомсиз касаллик ташувчилар ва уларнинг контактлари тадқиқи этилган бир қанча мамлакатлардан олинган маълумотларга кўра, улар орқали касаллик тарқалмаган”, деди М. Ван Керкхове.

Аммо экспертлар хавфли вирус етарлича ўрганилмаганини ҳисобга олган ҳолда хулоса чиқаришга шошилмасликни маслаҳат беради.

Фото: kabar.kg


×