ЮНЕСКО Абайнинг 175 йиллиги муносабати билан мурожаат қабул қилди

Жорий йилда Абайнинг 175 йиллиги ЮНЕСКО васийлигида дунё миқёсида нишонланади. Юбилейга бағишланган тадбирлар онлайн-форматда, халқаро ташкилот штаб-квартирасида ўтказилади. Қозоқ шоири ва мутафаккири туғилган кун муносабати билан Бош директор Одре Азуле мурожаат билан чиқди. У Абайнинг 150 йиллиги ҳам ЮНЕСКОнинг фаол иштирокида ўтказилганини таъкидлади. Ташкилот раҳбари Абайни жаҳон шоири, деб атади. Зеро, у  Марказий Осиё, Россия ва Ғарб мамлакатлари адабиётини ўрганган, Гёте, Байрон ва Пушкин асарлари таржимони сифатида катта ишларни амалга оширган.

Одре Азуле, ЮНЕСКО бош директори:

- Биз турли инқирозлар – санитария, ижтимоий, таълим, маданият соҳасида муаммоларга дуч келган вақтда Абай мероси янада долзарб бўлмоқда. У айтгани каби, қаҳратон, қорли қишдан кейин чечаклари билан баҳор келмайдими? Ва биз шунга эришишимиз зарур. Абай ана шундай тинчлик, ўзаро ҳурмат ва инсонпарварлик ғояларини умри давомида тараннум этган. ЮНЕСКО ва Қозоғистон Республикаси ҳамжиҳатликда ушбу миссияни фахр билан адо этади.

 

Фото: youtube.com


×