Миллий музейда яна битта «Олтин одам» тақдим этилди

Қозоғистон Миллий музейида қадимий санъат ва технологиялар зали очилди. Экспозицияда Тақсай, Талди, Иссиқ, Берел ва бошқа қўрғонлардан топилган, скиф-сак даврига оид турли тақинчоқлар, маиший буюмлар, қуроллар қўйилган. Бундан ташқари, кўргазма бош экспонати сифатида Шарқий Қозоғистон вилоятида топилган яна бир «Олтин одам» тақдим этилган. Музей мутахассислари бу экспонат томошабинларни жалб этади, деб ҳисоблайди.

Нурлан Кунтуов, «Маънавий Янгиланиш» дастурларини мувофиқлаштириш департаменти директори:

– Ушбу кўргазма ва лойиҳанинг асосий мақсади – аввало, аждодлардан қолган маънавий-маданий ва моддий артефактларни топиш, тўплаш, тартибга келтиришдан иборат. Сўнгра уларни қозоғистонликларга, шу жумладан, ёш авлодга тақдим этишдан иборат. Маълумки, бугунги кунгача мамлакат ҳудудида бир нечта «Олтин одам» топилган. Улардан бири Алмати вилоятида, иккинчиси –  Ақтўбеда, учинчиси – Шарқий Қозоғистон вилоятида. Бу нимани англатади? Менимча, бу аждодларимиз маданий-маънавий ва моддий тараққиётига далил бўлади.

Елеке сази қўрғонида «Олтин одам»ни топган таниқли археолог Зейнулла Самашев фикрича, артефакт яхши сақланган. Шунинг учун ҳам уни қайта тиклаш у қадар қийин бўлмайди.

Зейнулла Самашев, археолог:

– «Олтин одам» топилган икки қўрғон талаб кетилмаган эди. Улардан бири Есикда, 1969 йилда қазилган, иккинчиси – Елеке сазида. Ҳар икки артефакт бир даврга оид. Лекин Елеке сазидаги топилманинг ўзига хослиги шундаки, у Иссиқдаги «Олтин одам»дан  тўрт аср илгари яшаган.

Таъкидлаш жоизки, зал Биринчи Президент Нурсултон Назарбоевнинг «Буюк Даштнинг етти қирраси» мақоласи доирасида очилди.

 

Фото: total.kz


×