Юбилей кўргазмаси: Абайнинг 120 тимсоли

Юбилей кўргазмаси: Абайнинг 120 тимсоли

«Абай образи Қозоғистон рассомлари нигоҳида». Алматидаги Абилхан Қастеев номли давлат санъат музейида ўтган аср ва замонамизнинг энг ёрқин ижодкорлари мўйқаламига оид 120 та асар тақдим этилди. Картина муаллифлари мутафаккир тимсолининг турли қирраларини ёритишга интилган. Бундан ташқари, экспозицияда турли даврларга оид, Абай образи ва ижодига бағишланган 70 дан зиёд тасвирий санъат, графика ва ҳайкалтарошлик намунаcи қўйилган.  

Сандуғаш Мирзабекова, Абилхан Қастеев номли давлат санъат музейи бўлим раҳбари:

– Экспозицияда 20-асрдаги қозоғистонлик рассомлар ишлари ҳамда қатор замондошларимиз ижодидан намуналар тақдим этилган. Улар қаторида Абилхан Қастеев ва Айша Ғалимбаева, Қулахмет Ходжиков, Леонид Леонтьев ва бошқалар бор. Ижодкорлар Абай образини ҳаққоний тасвирлаш ва унинг дунёқараши, буюклигини намойиш этишга интилган.

 

Фото: caravan.kz


×