«Астана Балет» театрида премьера

«Тўранғи ҳақида афсона». «Астана Балет»да қозоғистонлик хореограф Анвара Садиқованинг бир актли балет постановкаси премьераси бўлиб ўтди. Муаллиф фикрича, спектакль бугунги одамлар дунёсининг табиат оламига кириб бориши тўғрисида ҳикоя қилади. Яхши ривожланган илдиз тизимига эга бўлган дашт дарахти қозоқ халқининг саботи, матонат ва қудратини кўрсатади.

АНВАРА САДИҚОВА, ХОРЕОГРАФ:

– Ушбу балетда биз иккита асосий линияни кўрсатишни истадик. Биринчиси – инсон ва табиат ўртасидаги зиддият, иккинчиси халқ матонати тасвири. Тарихга кўра, биламизки, қозоқ дашти жуда кўп нарсаларни бошидан ўтказган. Шунга қарамай оёққа турдик, илгарилаб боряпмиз. Ғоя анча аввал пайдо бўлганди. Бир йил, ҳатто ундан ҳам аввал шу ҳақда ўйлагандик. Менга Қуат Шилдебаев мусиқаси илҳом берди. Унинг «Тўранғи маҳзунлиги» деган ажойиб асари бор. Бу – азалий илдизларга қайтиш, ўзликка қайтиш. Кетмоқчи бўласизу, барибир айланиб қайтиб келиб қолаверишдек гап бу. Замин қудрати, инсоннинг табиат билан зиддияти ҳақида.

Қозоқ рақсининг бой лексикаси билан уйғунлашган классик рақсни театрнинг 40 нафар артисти театр саҳнасида ижро этди. Жандўс Умаров икир-чикирларигача ўйлаб ишлаган декорация ечимлари эса тўранғи дарахтзоридаги куз манзарасини ифода этган. Рассом айтишича, бу ердаги  ўттиз мингдан зиёд баргнинг ҳар бири махсус технология асосида қўл кучи билан ишланган.

 

Фото: astanaballet.com


×