Қозоғистон ҳужжатли фильми Атлантика халқаро кинофестивали шорт-листига киритилда

Қозоғистон ҳужжатли фильми Атлантика халқаро кинофестивали шорт-листига киритилда

Ватанимизда ишланган «Кичкина шаҳзода» фильми Жанубий Америкада бўлиб ўтадиган олтинчи Атлантика халқаро кинофестивали бош мукофоти учун курашади. Бошқа 8 та фильм қаторида у расман саралаб олинган шорт-листга киритилди. Ташкилотчилар фикрича, коронавирус инфекцияси тарқалиши туфайли юзага келган муаммолар туфайли фильм тақдимотининг биринчи қисми Нур-Султон шаҳрида ўтказилди. Иккинчи қисми эса Барранкилья шаҳрида 9-12 сентябрда бўлиб ўтади.

«Бу – биз учун катта ютуқ. АҚШ, Буюк Британия, Нидерландия, Италия ва бошқа давлатлардаги жаҳон гигантлари суратга олган кўплаб лойиҳалар ичидан айнан бизнинг асар танлангани ишимиз, ғояларимиз тан олинганини кўрсатади», дейди лойиҳа муаллифлари.

Қозоғистон кинолойиҳаси қозоқ тилида инглизча субтитрлар билан берилади. Уни халқаро кинофестивалнинг расмий сайтида томоша қилиш мумкин. Фильм Франция ва Германияда суратга олинган.

«Инсон орзулари туфайли бой. Ҳамма Амре ижод қилган муҳаббат шаҳри – Парижга боришни орзу қилади. Улар қаторида турк дунёсининг мустақилликка эришишини кутиб яшаган Мустафо ҳам бор эди. Мақсадимиз – дунё пойтахтларидан бирида  фильм суратга олиш эди. Ғояни энг яқин дўстларим билан бирга рўёбга чиқардик. Бу фильм яратилишини ҳатто сценарий ёзилишидан илгари билганмиз», дейди лойиҳа муаллифи Жанар Шамел.

«Кичкина шаҳзода» -  фильм-монолог, унда таниқли шоира ва бош қаҳрамон Танакўз Тўлқинқизи ўз қалби билан суҳбатлашади. Картина давомида у «Мен кимман?», «Ҳаётга келишимдан мақсад борми?» каби саволларга жавоб излайди. Ҳужжатли фильм томошабинларни иқтидорли юртдошимиз дунёсига кириб боришга даъват қилади.

«Франция – санъат макони, унда кўплаб буюк ижодкорлар яшаган ва ижод қилган. Франция – муҳаббат ўлкаси.  Танакўз шеърияти эса ана шу туйғу билан тўйинган. Шунинг учун ҳам персонажимнинг Франция билан умумийликлари жуда кўп. Унинг қалбини, борлиғини, ижодини, муҳаббат ҳақидаги шеърларини севаман. Шунинг учун Танакўз ҳақида ҳужжатли фильм яратишни истадим», деди ушбу картина илк иши бўлган Қарлиға Хасен.

Лойиҳа муаллифлари ва иштирокчилари бу иш хорижлик томошабинлар қалбини забт этишига умид қилмоқда.


×