Қозоғистон фильми Швейцарияда бўлиб ўтган кинофестиваль мукофотини олди

Қозоғистон фильми Швейцарияда бўлиб ўтган кинофестиваль мукофотини олди

Локарнода бўлиб ўтган кинофестивалда «Цивилизация тарихи», деб аталган Қозоғистон фильми «Кумуш леопард» мукофотига сазовор бўлди. Картина режиссёри - Жаннат Алшанова. Қозоғистон Республикаси Маданият ва спорт вазирлиги тарқатган маълумотга кўра, ғолибларни мукофотлаш маросими онлайн тартибда ўтказилди.

Алшанованинг «Цивилизация тарихи» фильми ўтган йили, ёзда Алматида суратга олинган. Бош ролларни фильмга мусиқа басталаган Ақмарал Зикаева (Mergen) ҳамда рассом Айдар Алимбаев ижро этган. Ҳар иккаласи учун бу - кино соҳасида актёрлик дебюти бўлди. Фильм постановкачи оператори – португалиялик Леандро Ферран.

Жаннат Локарнодаги мазкур фестивалда учинчи марта иштирок этяпти. 2018 йилда проюсерлар орасида у ҳам бўлган, Жанубий Африкада ишлаб чиқарилган «Миннатдормиз» тўла метражли фильми анжуман асосий дастурига киритилганди.

Бундан ташқари,  2019 йилда Жаннат Локарнодаги  Бела Тарра режиссёрлик устахонаси танловидан ўтган ва «Паола истагини билдиради» фильмини суратга олган. Асар премьераси Локарнода ўтказилди ва 2020 йил январида фильм «Сандэнс» фестивалининг асосий танловида иштирок этди.

Маданият ва спорт вазири Ақтўти Раимқулова юртдошимизни табриклади, режиссёрга келгусида ижодий муваффақиятлар  тилади.

 

Фото: express-k.kz


×