Америкаликлар «Тўмарис» картинаси трейлерини томоша қилди

Америкаликлар «Тўмарис» картинаси трейлерини томоша қилди

Афсонавий Тўмарис ҳақида олинган тарихий фильмни АҚШ ҳудудида намойиш этиш ҳуқуқини сотиб олган компания трейлерини ўз YouTube-каналида намойиш қилди. Аввалроқ Variety, Hollywood Reporter ва Screen Daily каби нуфузли нашрлар бу фильм ҳақида ёзганди. Хорижлик танқидчилар экшен-саҳналар, аутентик ҳико ва бош қаҳрамоннинг ижросини юқори баҳолаган, инглиз тилли томошабинларни бу фильмни томоша қилига чақирганди.

Эслатамиз, режиссёр Ақан Сатаевнинг «Тўмарис» картинаси «Казахфильм» киностудияси томонидан Қозоғистон Республикаси Маданият ва спорта вазирлиги топшириғига кўра суратга олинганди.

Тарихий фильм Геродот ёзиб кетган форс шоҳи Буюк Кирнинг Тўмарис раҳбарлигидаги массагетлар билан жангда ҳалок бўлгани хусусидаги ҳикояга асосланган.. Бош ролларни Альмира Турсин, Еркебулан Даиров, Берик Айтжанов, Адиль Ахмедов, Гасан Масуд ва бошқалар ижро этган.

Америка трейлерини қуйидаги ҳавола орқали томоша қила оласиз

 

Фото: liter.kz


×