Нур-Султонда буюк тожик хореографи Дилором Сатторова иштирокида мастер-класс ташкил қилинди

Маданий-гуманитар ҳамкорликни кенгайтириш – Қозоғистон ва Тожикистон ўртасидаги икки томонлама алоқаларнинг муҳим йўналиши. Ҳар йили юз бераётган гастроллар, артистов чиқишлар ва тажриба алмашиш бунга ёрқин мисол бўла олади. Нур-Султонда буюк тожик хореографи Дилором Сатторова иштирокида мастер-класс ташкил қилинди. Бир неча кун давомида таниқли раққоса таниқли пойтахт дастасига тожик рақси бўйича маҳорат дарслари беради. Меҳмоннинг айтишича, маҳаллий раққослар билан ишлаш  жуда қулай ва ёқимли.

ДИЛОРОМ САТТОРОВА, ХОРЕОГРАФ:

 - Аввалига қийин бўлади деб ўйлагандим. Аммо бу санъаткорларнинг пойдевори мустаҳкам экан. Уларда ҳамма нарса классикага асосланган. Натижада қизлар ва йигитлар билан ишлашим анча енгил кечди.  «Номад» рақс дастасини Тожикистонга таклиф қилишни истардим.

ДИЛНАЗ БЕГАЛИНА, РАҚҚОСА, 9-СИНФ ЎҚУВЧИСИ:

 - Биз Ўзбекистоннинг хизмат кўрсатган артистлари биан ишлаяпмиз. Энди эса Тожикистонниннг таниқли артисти дарс бераяпти. Биз уч кун ичида учта рақсни ўрганиб олганимиздан жуда хурсандман. Албатта қийин, аммо уни эплаяпмиз. «Дўмбира базми», «Тановор» ва «Занг»ни ўзлаштирдик. Энг қийини «Дўмбира базм»и экан. Чунки унда болалар ҳам, қизлар ҳам саҳнага чиқади. Ҳаракатдарни ўрганиш қийин. Жуда оғир рақс. Аммо бу ишни биз ўзлаштира олдик ва мен бунинг учун жуда хурсандман.

«НОМАД» - мамлакатдлаги энг таниқли этно-фольклор дасталардан бири. Ижодий жамоа раққослари Қозоғистон Халқи Ассамблеяси ва БМТ майдончаларида санатини кўрсатган, шунингдек, шаҳар ва миллий тадбирларда иштирок этган. Жамоа Италия,  Франция, Болгария, Россия ва БААда ўтган кўплаб халқаро танловларда ғолиб бўлган. Даста репертуарида жаҳон халқларининг, шу жумладан, тожик халқининг ҳам 20 дан ортиқ рақслари бор.

Фото: Facebook


×