Нур-Султонда Музей туни ташкил этилди

Нур-Султонда Музей туни тадбири ташкил этилади. 29 ноябрь куни пойтахт аҳли ва меҳмонлари Миллий музейда ташкил этилган дастурни томоша қилиши мумкин.

Режадаги тадбирлар орасида “Қизғин «Абай» бозори” театрлаштирилган мини-постановка, вальс рақси бали, цирк артистлари ёрқин шоуси ва концерт дастури бор.

Ташкилотчилар айтишича, санъатсевар шаҳар аҳли ва меҳмонлари учун яна турли мавзуларга оид гуруҳ кўргазмалари, мастер-класслар, қозоқ халқининг бой тарихи, маданияти ва анъаналари ҳақида ҳикоя қилувчи экскурсиялар ташкил қилинади.

АЛМАЗ НУРАЗХАН,  ҚОЗОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ  МИЛЛИЙ МУЗЕЙИ ДИРЕКТОРИ ЎРИНБОСАРИ:

- Бу оқшом Миср раритетларини кўрсатамиз. Доим ҳам очилавермайдиган музей жамғармалари бор, уларни тақдим этамиз. Ўтовлар, унинг жиҳозлари, одамлар учун, зиёратчилар учун осори атиқалар, бир қанча вариантларда ошиқ ўйини кўрсатилади. Шу ернинг ўзида кўргазмани томоша қилаётганларга экскурсоводларгина эмас, айнан соҳани яхши биладиган мутахассислар, археологлар, тарихчилар ҳамроҳлик қилади.

Фото: inform.kz


×