Сейфуллин номидаги Қарағанди театри – Бишкекда

Сейфуллин номидаги Қарағанди вилоят драма театри жамоаси Қирғизистонга иккита машҳур спектакли билан келди. Бишкекда артистлар биринчи марта «Фариза ва Муқағали» постановкасини намойиш этди.

Унда таниқли қозоқ шоири Муқағали Мақатаевнинг ижодий изланишлари ва изтироблари ҳақида ҳикоя қилинади. Постановка актёрларнинг ёрқин монологлари, мусиқа ва хореографик элементлар билан бойитилган.

САНСИЗБАЙ БЕКБЎЛАТОВ, ТЕАТР ДИРЕКТОРИ:

- Театр бошқа жамоалар билан мулоқотга, улардаги актёрлар нималар билан бандлигидан хабардор бўлишга эҳтиёж сезади. Айниқса, бу бизнинг томошабинлар учун муҳим, чунки маданий илдизларимиз умумий, шу туфайли Қозоғистон ҳамда Қирғизистон томошабини постановкаларимизни яхши тушунади ва қабул қилади. Биз Ўш, Бишкекда ўтказиладиган фестивалларга тез-тез келиб турамиз, ҳамиша илиқ кутиб олишади. Ўз навбатида биз ҳам бу юртдаги театр ютуқларини кузатамиз. Бу эса ижодкорга илҳом беради.

Театр вакиллари айтишича, кучли ижодкор - Муқағали Мақатаев шахсини, шоир асарлари мукаммал бўлишига қанчалик талабчанлик билан қарагани, уларда қалбакилик ва одмиликка йўл қўймаганини кўрсатишга ҳаракат қилинган. Устоз шеърият моддийлик ва икир-чикирлардан юқори туриши лозим, деб ҳисоблаган.

АЛМА БЕКБЎЛАТОВА, АДАБИЙ ЭМАКДОШ:

- Яқиндагина биз академик театр мақомини олдик. Ва бу воқеадан жуда хурсанд бўлдик, “академик бўлдик”, деб фахрланяпмиз. Шаҳрингизга ўзимизни, ижодимизни намойиш этиш мақсадида келдик. Бир қанча спектакллар олиб келдик, ҳаммаси янги постановкалар. Ўз саҳнамизда улар улкан муваффақият билан қўйилади. Спектакллар халқаро танловларда мукофотларга сазовор бўлган. Томошабинлар уларга бажонидил келяпти.

Қарағанди вилоят драма театри қўйган яна бир асар «Ҳеч ким айбдор эмас» деб аталади. Бу драма-абсурд, ота-оналар ва болалар орасидаги муносабатларни ўзида акс эттиради. Мазкур пьеса асосий мазмуни – катта авлодни севиш ва ҳурмат қилишга чақиришдан иборат.

Фото: mangystaumedia.kz


×