Нур-Султонда халқаро композиторлар танлови - «New Music Generation-2019» якунлари чиқарилди

Нур-Султонда биринчи «New Music Generation” бастакорлар халқаро танлови якунлари чиқарилди. Нуфузли беллашув лауреатлари қаторида 41 иштирокчи рўйхатга олинди. Таъкидлаш жоизки, танлов онлайн тартибда ўтказилган.

Унда 15 ёшдан 35 ёшгача бўлган 115 бастакорнинг 200 дан ортиқ партитураси тақдим этилган. Иштирокчиларнинг cимфоник, камер ва вокал ижро маҳорати Қозоғистон ва қатор хорижий мамлакатлардан бўлган нуфузли, обрў-эътибор қозонган мусиқачилари томонидан баҳоланди. Танловдан мақсад – ёш иқтидорларни қўллаб-қувватлаш, шунингдек, классик ва замонавий академик мусиқани оммалаштириш.

РАХАТ-БИЙ АБДИСАҒИН, ТАНЛОВ ҲАКАМЛАР ҲАЙЪАТИ РАИСИ, ТАНЛОВ БАДИИЙ РАҲБАРИ:

- Бундай улкан воқеа мамлакатимизда юз бераётганининг ўзи рамзий мазмунга эга ва у Қозоғистонда Ёшлар йилининг авж нуқтаси бўла олади. АҚШ, Канада, Мексика, Чили, Осиёнинг Хитой, Япония, Малайзия, Эрон, Европанинг деярли барча ва кўплаб МДҲ давлатлари вакиллари иштирок этди. Ҳатто анъанавий Европа танловларида ҳам бундай натижа ва география кўп учрайвермайди. Партитуралар даражаси эса жаҳоннинг энг яхши залларига мос келади.

Фото: media.inform.kz


×