Димаш Қудайберген «ABU TV Song Festival 2019» фестивалида иштирок этади

Димаш Қудайберген Токиода бўлиб ўтадиган «ABU TV Song Festival» фестивалида Қозоғистон номидан қатнашади. Анжуманда хонанда Японияда илк бор саҳнага чиқади. Фестиваль ташкилотчиси – таркибида «Хабар» Агентлиги ҳам бўлган Осиё-Тинч океани узатиш иттифоқи. Концертда Осиё-Тинч океани минтақаси давлатларидан энг яхши ижрочилар чиқади. Мазкур фестиваль беллашув сифатини олмаган, уни келажакда «Хабар» телеканали эфирида томоша қилиш мумкин.

ДИНАРА БИСЕМБИНА, «ХАБАР» ТЕЛЕКАНАЛИ ДИРЕКТОРИ:

- Ҳаммамиз Димаш Қудайбергеннинг аудиторияси кенглигини,  Хитой ва Осиёни қамраб олганини биламиз, агентлик фестивални ўз эфирида узатади. Шунингдек, бошқа давлатлар ҳам иштирок этади. Корея, Япония, Индонезия, Австралия, Туркия ва бошқалар шулар жумласидан. Қозоғистон, шунингдек, юлдузимиз мазкур рўйхатдан ўрин олгани, 19 ноябрь куни Токиода жаҳон томошабинларига тақдим этилиши барчамиз учун шараф.

Фото: Instagram


×