«Менинг исмим Хўжа» фильми инглиз тилида дубляж қилинди

«Менинг исмим Хўжа» фильми инглиз тилида дубляж қилинди

Абдулла Қарсақбаевнинг машҳур “Менинг исмим Хўжа” фильми қаҳрамонлари инглиз тилида гапира бошлади. Шекспир тилида тўлиқ дубляж қилинган кинокартина хорижий аудиторияни Қозоғистон кинематографияси билан таништириш мақсадида Буюк Британияда тақдим этилди.

Ташкилотчилар айтишича, фильм ижодкорлари Лондондаги Ромфорд фестивалига таклиф қилингач, уни инглиз тилига дубляж қилиш ғояси туғилган. Лойиҳада Алматидаги хорижий мактаб ўқитувчилари иштирок этди. Улар барчаси актёрлик тажрибасига эга.

МАЙРА ҚАРСАҚБАЕВА, ДИСТРИБЬЮТОР:

- Дубляж ишларида 17 одам иштирок этди. Ўқитувчи муаллимга, болалар эса ўқувчиларга овоз берди. Шу билан бирга, уларнинг 70-80 фоизи – инглизлар, асосан Британия талаффузида сўзлаган.

Бердибек Сўқпақбаевнинг Хўжа исмли 12 ёшли бола ҳақидаги қиссаси асосида ишланган фильм Британия аҳлига маъқул келди. Киноасар орқали улар Совет даври ва пионерлар ҳақида маълумот олишга муваффақ бўлишди. Томошадан сўнг санъатсеварлар дубляж актёрлари билан учрашди.

ЖУЛИ ТАЙЛОР, ТОМОШАБИН:

- Фильм мен учун айниқса қизиқ бўлди. У мен туғилганимдан кейин олинган. Мен 1962 йилда туғилганман. Шунинг учун ҳам ўша давр бошқа мамлакатда қандай кечганини кузатиш қизиқарли. Биздаги «Just William» (Джаст Уильям) филмида ҳам шунга ўхшаш қаҳрамон бор.

ДЭЙЛ КРЕЙГЛАСУЭЙ, ПРОДЮСЕР (КАНАДА):

- Одатда болалар учун фильмлар енгил бўлади. Аммо бу картина мазмуни мураккаб ва чуқур. Айнан шу боис ҳам асар Қозоғистон аҳли учун севимли бўлса керак.

“Менинг исмим Хўжа” фильми эндиликда инглиз тилли давлатлардаги ретро-фестивалларга йўл олади. Бундан ташқари, уни Нур-Султон ва Алмати кинотеатрларида намойиш этиш режалаштирилган.


×