Markaziy Osiyodagi yangiliklarga umumiy nuqtai

Markaziy Osiyodagi yangiliklarga umumiy nuqtai

Евроосиё иқтисодий комиссияси 2025 йилгача мўлжалланган Евроосиё  иқтисодий интеграцияси стратегик йўналишлари лойиҳасини маъқуллади. Ташкилот матбуот хизмати маълум қилишича, унга Қирғизистон таклиф этган, Евроосиё Иқтисодий Иттифоқининг тенглашишга интилаётган иқтисодиётларини молиялаштириш механизм ва дастурлари жорий этилиши масаласини ишлаб чиқиш таклифи киритилди. Бу тавсиялар ишлаб турган тараққиёт ташкилотлари доирасида, шу жумладан, молиялаштиришга оид мавжуд ёндашувларга қўшимчалар киритиш шаклида тақдим этилган.

Ўзбекистон ва Хитой соғлиқни сақлаш доирасида қўшма лойиҳаларни рўёбга чиқариш ниятида. Клиникалар ва фармацевтика корхоналари қуриш ҳақида сўз бормоқда. Марказий Осиё давлати элчиси Бахтиёр Саидов айтишича, ушбу ташаббуслар икки томонлама алоқаларда катта ўрин тутади. Шунингдек, дипломат телетиббиёт борасида ҳамкорлик концепцияси ишлаб чиқиш режалаштирилаётганини айтди. Тошкент ва Пекинда пандемия тиббий экспертлар, илмий институтлар ва давлат тузилмалари даражасида минтақавий ўзаро ҳамкорлик муҳимлигини яна бир марта кўрсатганини тъкидланмоқда.

Қатор ташкилотлар «2021 йилнинг пешқадам технологиялари: Орол денгизи минтақасидаги ерларни тиклаш» умумжаҳон танловини эълон қилди. Танлов Марказий Осиё учун сув-энергетика дастури томонидан қўллаб-қувватланмоқда ва Жаҳон банки барқарор ландшафтларни таъминлаш RESILAND CA+ Марказий Осиё дастурини рўёбга чиқаришга ҳисса қўшади. Ташкилотчилар фикрича, ушбу тадбир Орол денгизи минтақасидаги маҳаллий экотизимлар учун салбий оқибатларни юмшатишга мўлжалланган пешқадам инновациявий ечимларни жалб этишга ёрдам беради.

 

 

Фото: akchabar.kg


×