ТЭЦ-1 атмосферага чиқараётган чиқиндилар ҳажми уч марта камайди

Сўнгги уч йил давомида Алматидаги ТЭЦ-1нинг атроф-муҳитга чиқиндилари деярли уч марта камайди. Бунга «зангори олов»га ўтиш туфайли эришилди. Газлаштириш лойиҳасини «Самруқ-Энерго» ҳиссадорлик жамияти амалга оширди.

Исахан Сирғабаев, ТЭЦ-1 бошқарувчи директори:

- Авваллари ҳавога 3 мингдан зиёд қаттиқ-маиший зарралар чиқарган бўлсак, ҳозир 800 тагача камайди. Йилига 360-380 минг тонна кўмир ёқар эдик. Ҳозир эса, ўзингиз кўриб турибсиз, кўмир омбори устида майса ўсган.

ТЭЦ-1 Алматининг марказий ва шарқий қисмини иситиб, иссиқ сув билан таъминларди. Станция шаҳар ичида жойлашган. Шунинг учун «зангори олов»га ўтиш зарур қадам эди. Янги тартиб ТЭЦ ходимлари ишини анча енгиллаштирди. Кўмирнинг ташвиши кўп бўлади: уни етарли катталиккача майдалаш зарур, чор-атрофга эса қурум тарқалади.

Исахан Сирғабаев, ТЭЦ-1 бошқарувчи директори:

- Шаҳардаги ҳар бир фуқаро, ўртача олганда, ойига тахминан 400-500  куб газ ишлатади. Соатига тахминан 0,7-0,8 кубдан тўғри келади. Биз эса ҳозир соатига 71 минг куб газ ишлатамиз – шунча газ жами 100 минг уйда ёниб туради.

Станция иссиқлик қуввати – соатига 1 минг 203 гигакалория. Корхона 1 минг 350 та тўққиз қаватли уйни таъминлай олади. «Самруқ-Энерго» келгусида Алматидаги ТЭЦ-2 ва ТЭЦ-3ни ҳам газга ўтказиш ниятида.

 

Фото: dixinews.kz


×