Қозоғистон хорижий мамлакатлар учун жозибадор бўлиб бормоқда

Қозоғистон хорижий мамлакатлар учун анча жозибадор бўлиб бормоқда. Савдо ва интеграция вазири ўринбосари Жанел Кушукова Евроосиё Иқтисодий Иттифоқида иштирок этишнинг устун жиҳатлари ҳақида маълум қилди. Унинг айтишича, бундай ҳамкорликнинг асосий ижобий жиҳати – 184 миллион одам мавжуд бўлган катта истеъмол бозорига чиқиш имконияти. Ҳозир Иттифоқнинг ҳуқуқий ҳужжатлари деярли тўлиқ расмийлаштирилди.  Товарлар, хизматлар, капитал, шунингдек, меҳнат мигрантлари эркин ҳаракатланиши учун шарт-шароит яратилган. Ишлашни истаганлар учун эса барча зарур шарт-шароит яратилган.

Жанел Кушукова, Қозоғистон Республикаси савдо ва интеграция вазири ўринбосари:

- Бизда таълим тўғрисидаги ҳужжатлар ўзаро тан олинади, мамлакатга кириб келган киши 30 кун давомида рўйхатдан ўтмай яшаши мумкин,  ишга киришда чекловлар кўзда тутилмаган. Шуни айтиш керакки, 53 соҳада ягона хизматлар бозори ишлаши ҳақида келишилган.

Таъкидлаш жоизки, Иттифоқ иш бошлаганидан буён Қозоғистоннинг ҳамкорлар билан ўзаро савдоси 33 фоизга ошди. Бундан ташқари, экспортнинг жисмоний ҳажми 4 фоизга ортди, айни вақтда асосан қайта ишланган маҳсулот кўпроқ сотиляпти. Умуман олганда, Қозоғистон экспорт ассортименти икки марта ортди. Бунга кўп жиҳатдан турли ҳужжатлар бекор қилинганлиги туфайли эришилди, эндиликда бюрократия деярли йўқ. Масалан, энди товарларни божхоналарда декларация тузиш шарт эмас, мувофиқлик сертификатлари тан олинади. Евроосиё Иқтисодий Иттифоқи билан ҳамкорлик агросаноат мажмуасига ҳам ижобий таъсир кўрсатди. Тегишли вазирлик вакиллари айтишича, бу ишлар давом эттирилади. 

Нурбек Даирбеков, Қозоғистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари:

- Олдинга қўйилган ишлар доирасида биз қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари савдосидаги тўсиқларни бартараф этиш ва Қозоғистоннинг, шу жумладан, Евроосиё Иқтисодий Иттифоқига аъзо давлатлар савдо тармоқлари билан музокара юритиш, шартномалар тузиш, шунингдек, улгуржи-тақсимлаш марказлари яратиш ва кадрлар тайёрлаш йўли билан, экспорт салоҳиятини оширишга бўйича ишларни фаоллаштирамиз. 

Республикага Евроосиё Иқтисодий Иттифоқи тадбиркорлари инвестиция киритмоқада. Бу йил ўтган йилгидан 6 фоиз кўпроқ бевосита хорижий сармоялар келди. Қўшма капиталга эга корхоналар сони икки марта ошди. 

 

Фото: ravel.com.br


×