Қозоғистон COVID-19 га қарши курашиш учун 1,5 миллиард евро қарз олади

Қозоғистон COVID-19 га қарши курашиш учун 1,5 миллиард евро қарз олади

COVID-19 пандемияси асоратлари билан курашиш ва иқтисодий барқарорликни таъминлаш учун Қозоғистон 1,5 миллиард евро қарз олади. Кредит ажратиш тўғрисида иккита халқаро молия ташкилоти билан шартнома тузилди. Осиё Тараққиёт банки 908 миллион евродан кўпроқ маблағ бериши кутилмоқда. Бу ҳақда Молия вазири Ерулан Жамаубаев маълум қилди.

Ерулан Жамаубаев, Қозоғистон Республикаси молия вазири:

- Қарз 2021 йил бюджет дефицитини молиялаштиришга сарфланади. Маблағ COVID-19 пандемияси оқибатларига қарши курашиш ва иқтисодиётни тиклашга қаратилган Қозоғистон ҳукумати чора-тадбирлари учун ишлатилади. Кредит уч йиллик имтиёзли даврга эга, жами 10 йиллик муддатга берилади.

Яна олти юз олтмиш миллион Осиё инфратузилмавий инвестициялар банки томонидан тақдим этилади.

 

Фото: ktk.kz


×