Мажлис агросаноат мажмуасини ривожлантиришга мўлжалланган қонунни тасдиқлади

Қозоғистон Парламенти Мажлиси дон резерви харажатини республика бюджети ҳисобидан тўлаш шартини маъқуллади. Бу эса заруратга кўра бозорга товар интервенцияси шаклида чиқариладиган маҳсулот таннархини камайтиради. Захира учун олинадиган беш юз минг тонна маҳсулотни сақлаш учун йилига 2,4 миллиард тенге атрофида харажат қилинади. Қонун лойиҳаси депутатлар томонидан ишлаб чиқилган. У мамлакат озиқ-овқат хавфсизлигини ошириши кўзланган. Ҳужжат чорвачилик ва паррандачиликка ҳам ижобий таъсир кўрсатади, унда уруғлик ва озуқа жамғармаларини шакллантириш кўзда тутилган.

Нурлан Ниғматулин, Қозоғистон Республикаси Парламент Мажлиси раиси:

- Ушбу қонун лойиҳасида кўзда тутилган, дон захиралари сақланишини давлат томонидан таъминлашга қаратилган, дон бозори операторининг вазифалари ва мақоми белгиланиши муҳим қадам бўлди.

 

Фото: dknews.kz


×