Жорий йилда Қозоғистонда газлаштириш 53 фоизга етади

Жорий йилда Қозоғистонда газлаштириш 53 фоизга етади

Қозоғистонда 2021 йил апрелигача республикани газлаштириш бош схема- лойиҳаси ишлаб чиқилади. «Сариарқа» лойиҳасининг иккинчи ва учинчи босқичи рўёбга чиқарилиши бунга замин яратади. Бугун бўлиб ўтган ҳукумат йиғилишида шундай маълумот берилди. Бундан ташқари, баҳорда Шарқий Қозоғистон вилоятини газлаштириш концепцияси ишлаб чиқилиши режалаштирилган. Ҳозир минтақага Россия газини жалб этиш масаласи кўриб чиқилмоқда. Бунинг асосий сабаби –  талаб ортиб бораётгани. Йил охирига бориб республикада эҳтиёж 16,5 миллиард кубометрга етиши кутилмоқда. 

Асқар Мамин, Қозоғистон Республикаси бош вазири:

- Йил якунида Қозоғистонда газлаштириш кўрсаткичи 53 фоизга етиши режалаштирилган, 9,8 миллион одам табиий газдан фойдалана бошлайди. 2025 йилда газлаштириш даражаси 60 фоизга етади, 2120 аҳоли манзили ёки 11,7 миллион одам зангори оловга уланади.

 

Фото: 24.kz


×