Қозоғистонда қишлоқ аёлларининг III республика форуми ўтказилди

Нур-Султонда ўз ишини оёққа қўйиш ва ривожлантиришни биладиган муваффақиятли бизнес-вуманлар тўпланди. Жорий йилда қишлоқ аёллари III республика Форуми онлайн ва оффлайн форматда ўтказилди. Тадбирда бизнес вакилалари қишлоқда яшаш сифатини ошириш ва Барқарор ривожланиш мақсадларига эришиш бўйича ташаббусларни муҳокама қилишди. Тадбиркор аёллар айтишича, бундай учрашувлар мунтазам тажриба алмашишга замин яратади.

АНАРА БЎЗАЕВА, ФОРУМ ИШТИРОКЧИСИ, ТАДБИРКОР:

– Ўзим қишлоқ хўжалиги билан шуғулланаман, фермага раҳбарлик қиламан. Бугун мен қатнашиб турган форум каби анжуманлар аёллар учун яхши ва мукаммал тадбиркорлик майдони ҳисобланади, улар ўз тажрибасини баҳам кўра олади. Тажрибам ҳақида айтадиган бўлсам,  қишлоқ хўжалиги соҳасига киришдан қўрқманг. Чунки бу соҳа жуда қизиқарли. Энг муҳими, ўз ишимизни севишимиз зарур, шунда ҳаммаси жойида бўлади.

 

Фото: inbusiness.kz


×