2020 йил давомида Ақтўбе вилоятига 400 миллиард тенгедан зиёд инвестиция жалб этилди

2020 йил давомида Ақтўбе вилоятига 400 миллиард тенгедан зиёд инвестиция жалб этилди

Жорий йил бошидан буён Ақтўбе вилоятига 400 миллиард тенгедан зиёд инвестиция жалб этилди. Маблағнинг 20 фоизини хорижлик омонатчилар маблағлари ташкил этади. Шу кунларда рўёбга чиқарилаётган 26 та инвестициявий лойиҳанинг умумий қиймати 140 миллиард тенге. Марказий Коммуникациялар хизматида ташкил қилинган брифингда минтақа ҳокими Ўндасин Ўразалин ижтимоий-иқтисодий ривожланиш натижалари ҳақида гапирди. Унинг айтишича, саноат, қишлоқ хўжалиги, қурилишда ҳам юксак натижалар кузатилган. Спикер таъкидлашича, минтақада олиб борилаётган чора-тадбирларнинг барчаси Давлат раҳбарининг республика халқига Мактубини рўёбга чиқаришга қаратилган.

ЎНДАСИН ЎРАЗАЛИН, АҚТЎБЕ ВИЛОЯТИ ҲОКИМИ:

- Мустақиллик йилларида вилоятимиз қиёфаси мутлақо ўзгарди, Давлат раҳбари топшириқлари туфайли Ғарбий Хитойни Ғарбий Европа билан боғловчи йўллар қурилди. Ҳозирда булар минтақамиз ижтимоий-иқтисодий ривожланишига катта туртки беради. Шаҳар кўчаларига келсак,  жорий йилда бунинг учун 17 миллиард тенге ажратилган, шундан 13 миллиард 900 миллиони бандлик йўл харитасига йўналтирилган. 97 та кўча таъмирланиши мўлжалланган, шундан 115 тасини йил охиригача тузатамиз.

 

Фото: qazweek.kz


×