Алмати вилояти 2023 йилга бориб мамлакат шакарга бўлган эҳтиёжининг 70 фоизини қондиради

Алмати вилояти 2023 йилга бориб мамлакат шакарга бўлган эҳтиёжининг 70 фоизини қондиради

Бугунги кунда республика қишлоқ хўжалигида Алмати вилояти улуши 17 фоизни ташкил қилади. Минтақа агросаноат салоҳиятини ошириш учун бу ерда хомашё базасини кенгайтириш ва маҳаллий корхоналар ишлаб чиқариш қувватини оширишга катта эътибор бериляпти. Шу тариқа, 2025 йилга бориб, алматилик фермерлар йилига беш юз минг тоннагача гўшт, тўққиз юз тоннагача сут етиштириш ниятида. Айни вақтда, 2023 йилга бориб, мамлакатда истеъмол қилинадиган шакарнинг 70 фоизини ишлаб чиқариш мўлжалланмоқда. Бу борада кўп ишлар қилиняпти. Сўнгги олти йил давомида Алмати вилоятидаги қанд лавлаги майдонлари 14 марта ошди ва 16 минг гектарга етди. Жорий йилда салкам 550 минг тонна қанд лавлаги йиғиб олиниши режалаштирилган, ундан 50 минг тонна шакар олинади. Миришкорларга субсидиялар ҳамда Франция, Германия, Даниядан олиб келинган юқори самарали лавлаги уруғи етказиб берилди.

АМАНДИҚ БАТАЛОВ,  АЛМАТИ ВИЛОЯТИ ҲОКИМИ:

- Ўтган давр мобайнида агросаноат маҳсулотлари экспорти ҳажми 1,3 марта ўсди ва 93 миллион АҚШ долларини ташкил қилди. Йил якунларига кўра, қишлоқ хўжалиги ялпи маҳсулоти 900 миллиард тенгени ташкил қилди ва 2,2 фоизга ўсди.

 

Фото: delo.ua


×