Ҳукумат Туркистон шаҳрини ривожлантириш бош режасини тасдиқлади

Ҳукумат Туркистон шаҳрини ривожлантириш бош режасини тасдиқлади

Вилоят маркази Туркистон шаҳрига кўчирилгач, шаҳар асосий капиталига деярли 400 миллиард тенге инвестиция киритилди. Майдони уч минг гектарга кенгайди, катта жонланиш кузатилди. Бугун бўлиб ўтган ҳукумат йиғилишида Вазирлар Маҳкамаси бир қанча босқичда рўёбга чиқарилиши мўлжалланган Туркистонни ривожлантиришнинг янги бош режасини тасдиқлади. Ундан мақсад – шаҳар минтақага туристлар оқими камида икки баравар ошишига олиб келувчи Турк дунёси маънавий-маданий маркази сифатида тараққий этишига эришиш. Шаҳар ҳудудида ҳозирда хусусий инвесторлар маблағи эвазига Ҳазрат Султон музейи, Карвонсарой, парклар, Биринчи Президент хиёбони каби йирик объектлар барпо қилинмоқда. 1539 гектар ерни қамраб олувчи яшил белбоғ яратилиши режалаштирилган.  Шунингдек, муҳандислик инфратузилмалари ва ижтимоий объектлар қурилади.

АСҚАР МАМИН, ҚОЗОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ БОШ ВАЗИРИ:

- Элбоши Нурсултон Абишевич Назарбоевнинг тарихий ташаббуси ва қарорига кўра муқаддас шаҳар – Туркистоннинг турк дунёси маънавий-маданий пойтахти сифатидаги ривожланишига кучли туртки берилди. Бугунги кунда Туркистон шаҳри Қозоғистон маънавий янгиланиш фахри ва тимсолига айланди. Давлат раҳбари Қосим-Жўмарт Кемелевич Тўқаев шаҳарга алоҳида эътибор қаратмоқда. Қисқа муддатда улкан ишлар амалга оширилди. Тарихий-меъморий, маъмурий-ишбилармонлик марказлари, транспорт ва муҳандислик инфратузилмалари, уй-жойлар жадал суръатларда барпо этилмоқда.

 

Фото: zakon.kz 


×