Алматидаги ТЭЦ-2 2025 йилгача газга ўтказилади

Алматидаги ТЭЦ-2 2025 йилгача тўлиқ газга ўтказилади. Алматида видеоанжуман форматида ўтказилган жамоатчилик эшитувларида шу ҳақда маълум қилинди. Унда лойиҳанинг техник-иқтисодий асосини ишлаб чиққан «Энергопром» лойиҳа институти, буюртмачи – «Алмати электростанциялари» компанияси ва Алмати яшил иқтисодиёт бошқармаси вакиллари иштирок этди. Улар станцияни модернизациялашнинг турли вариантлари  атроф-муҳитга қандай таъсир кўрсатишини муҳокама қилишди.

МАКСИМ ВАСИЛЬЕВ, АО «КАЗНИПИЭНЕРГОПРОМ» ҲЖ БОШ ИНЖЕНЕРИ:

- Жамоатчилик эшитувлари – ушбу жараёндаги муҳим ва якуний меъёрий тадбирлар. Биз ноябрь ойи бошларида барча  зарур ўзгаришларни киритамиз, нархини чиқарамиз. Сўнгра техник-иқтисодий асос мажмуавий маҳкамалардан ташқари экспертизага жўнатилади. Бунда, жумладан, экологик экспертизадан ўтказилади.

ТЭЦ-2 шаҳардаги энг йирик иссиқлик манбаи ҳисобланади, аҳолининг 64 фоизини, ҳуқуқий шахсларнинг 36 фоизини таъминлайди. Алматида экологик вазият оғир: атмосферага йилига 123 минг тонна зарарли модда чиқаади. Унинг асосий қисми – азот диоксиди. Чиқиндининг умумий ҳажмида ТЭЦ улуши  27 фоизни ташкил қилади.

ҒАЗИЙ ИСМУХАМБЕТОВ, «АЛЭС» ҲЖ ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ДИРЕКТОРИ, БОШ МУҲАНДИСИ:

– Кейинчалик кўмир ўрнига газ ёқа бошлаймиз. Натижада, табиийки, таннарх кўтарилади. Тарифлар масаласида «Самруқ-Қазина», ҳукумат, Алмати шаҳри ҳокимлиги томонидан Европа Тикланиш ва Тараққиёт Банки, бошқа банклар билан  молиялаштириш масаласини ҳал қилиш бўйича музокаралар олиб борилмоқда.

Газга ўтилган тақдирда, ТЭЦ-2 чиқиндилари 5,5 марта камаяди. Станциядаги 8 қозонхонани газга ўтказиш ишлари 2023 йилда бошланади ва 2025 йилда якунланади.

 

Фото: inform.kz