Бизнесни қўллаб-қувватлаш

Бизнесни қўллаб-қувватлаш

Пандемиядан зиён кўрган соҳалар рўйхатини кенгайтириш ва бу рўйхатга туризмни, шунингдек, қайта ишлаш секторининг барча йўналишларини киритиш. Ижтимоий коммуникациялар марказида ўтган брифингда «Атамекен» тадбиркорлар миллий палатаси бошқаруви раиси Аблай Мирзахметов шундай фикр билдирди. Умуман, айни пайтда давлат пандемиядан жабр кўрган 29 та соҳани ҳисобга олган. “Унинг таъсирини билвосита ҳис қилмаган соҳани топиш қийин”, дея таъкидлади Аблай Мирзахметов. Соҳалар рўйхатини кенгайтириш тўғрисидаги таклиф Миллий иқтисодиёт вазирлигига юборилди. Бундан ташқари, Аблай Мирзахметов бизнесни қўллаб-қувватлаш учун Тадбиркорлар палатаси Ҳукумат билан биргаликда ишлаб чиққан қатор чора-тадбирларни тилга олди.

АБИЛАЙ МИРЗАХМЕТОВ, «АТАМЕКЕН» ТАДБИРКОРЛАР МИЛЛИЙ ПАЛАТАСИ БОШҚАРУВИ РАИСИ:

- Кеча Ҳукумат билан шартнома имзоладик. Ушбу ҳужжатни ишлаб чиқиш давомида кўрсатган хайрихоҳлиги учун Бош вазир ва унинг жамоасига миннатдорчилик билдирамиз. Эндиликда бизнес вакиллари атамакен.кз сайтидаги ўз кабинети орқали барча маълумот базалари билан интеграцияланади. Бу эса давлат харидлари, хизматлари, субсидиялари ҳақида маълумот олиш, қатнашиш, ташқи бозорларни ўрганиш имконини беради. У ерда маълумотлар базаси, бухгалтерия, ҳуқуқшунос хизматлари, бизнесни ҳимоялаш бўлади, энг муҳими, биз «Бизнес петиция»лар бўлимини ташкил қиламиз.

 

Фото: inbusiness.kz


×