Товар балиғи учун озуқа етиштиришни субсидиялаш дастури учун 430 миллион тенге ажратилди

Товар балиғи учун озуқа етиштиришни субсидиялаш дастури учун 430 миллион тенге ажратилди

Бақрабалиқлар, лосослар, карплар ва бошқа турлардаги товар балиқлари Қозоғистонда янада кўпаяди. Мамлакат ҳукумати йиғилишида балиқ хўжаликлари истиқболлари муҳокама қилинди. Қишлоқ хўжалиги вазири Сапархан Умаров айтишича,  республикада сув жониворларини кўпайтириш учун 2018 йилдан бошлаб товар балиғи етиштиришда зарур озуқаларни  субсидиялаш бўйича бюджет дастури рўёбга чиқарилмоқда. Бунинг учун жорий йилда янги транш берилди.

«Дастур маҳаллий бюджет ҳисобидан рўёбга чиқарилади. Бунинг учун 430 миллион тенге ажратилди ва деярли 30 балиқчилик корхонаси субсидиялар билан қамраб олинди»,  дея маълум қилди вазир.

Бундан ташқари, бизнес ва «Атамекен» Тадбиркорлар миллий палатаси таклифига кўра, ёпиқ сув таъминоти ва боғ хўжаликлари қийматининг  25 фоизини субсидиялаш кўзда тутилган. Уларнинг ҳар бири  20 мингдан 40 минг тоннагача балиқ етиштириш имкониятини беради. Тадбиркорларга кўл-товар хўжаликлари учун ускуналар, техника харид қилиш учун кредитлар ажратилади.

Таъкидлаш жоизки, сўнгги 10 йил давомида Қозоғистонда балиқчиликка оид 13 лойиҳа 13,9 миллиард тенге кўламида молиялаштирилади. Қозоғистон 36 мамлакатга йилига 30 минг тонна балиқ маҳсулотлари экспорт қилади.

 

Фото: inventure.com.ua


×