COVID-19га қарши курашга қарамай озиқ-овқат таъминотида узилишлар йўқ

COVID-19га қарши курашга қарамай озиқ-овқат таъминотида узилишлар йўқ

COVID-19 билан боғлиқ вазият бутун дунёда ўзгариб борар экан, озиқ-овқат маҳсулотларининг барқарор занжирини таъминлаш учун ҳамкорликни қўллаб-қувватлаш ва мустаҳкамлаш муҳим аҳамиятга эга.

Шу мақсадда бугун озиқ-овқатнинг барқарор хавфсизлигини таъминлаш бўйича Қўшма ҳаракатлар режаси имзоланди. Томонлар:  Озиқ-овқат хавфсизлиги бўйича Ислом ташкилоти ва Ислом Савдо-саноат  ва қишлоқ хўжалиги палатаси.

Имзолаш маросими "ИҲТ мамлакатларида қўшимча қийматга эга озиқ-овқат маҳсулотларининг ягона бозорини ривожлантириш" Халқаро видеоконференцияси якунларига кўра бўлиб ўтди.

Озиқ-овқат хавфсизлиги бўйича Ислом ташкилоти (ИКТ қошидаги IOFS) бош директори Ерлан Байдаулет ўз чиқишида бизнес ва Ислом мамлакатлари қишлоқ хўжалиги вазирликлари ўртасидаги ўзаро ҳамкорликнинг аҳамиятини алоҳида таъкидлади:

«ОХБИТҲТ мамлакатларида қўшимча қийматга эга озиқ-овқат бозорини ривожлантириш орқали озиқ-овқат саноатини ривожлантиришимиз керак. Ушбу мамлакатларнинг бизнес тузилмалари ўртасида ўзаро савдо алоқаларини кенгайтириш,  исломий молиялаштиришни жалб қилиш,  экспорт ва импортни кўпайтириш учун қулай шарт-шароитларни яратишимиз керак.  Шунингдек,  биз ўз қишлоқ хўжалигимиз ишлаб чиқаришини фаоллаштириш ва ҳосилдан кейин маҳсулот йўқотилишини камайтириш, Ислом мамлакатларига озиқ-овқат етказиб беришни кўпайтириш учун органик ва ҳалол маҳсулотларни ишлаб чиқариш,  қайта ишлаш ва сертификатлаш тизимини яратишимиз керак».

Ерлан Байдаулет, шунингдек,  ОХБИТ Қозоғистоннинг Халқаро озиқ-овқат саноати ассоциациясини ташкил этиш ташаббусини қўллаб-қувватлаганини таъкидлади, у Қозоғистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазири Сапархон Умаров томонидан ОХБИТ Бош ассамблеясининг 2019 йил август ойида Саудия Арабистони Қироллигининг Жидда шаҳрида бўлиб ўтган 2-йиғилишида айтилган. Шу йиғилишда ОХБИТни ташкил этиш тўғрисида қарор қабул қилинганди.

«ОХБИТнинг асосий вазифаларини амалга ошириш учун Озиқ-овқат хавфсизлиги бўйича Ислом ташкилоти,  Исломий Савдо,  Саноат ва қишлоқ хўжалиги палатасини хусусий ва давлат секторлари ўртасидаги ўзаро таъсирнинг самарали механизмларини яратиш учун стратегик шерикликка таклиф қилди»,  дея қўшимча қилди Озиқ-овқат хавфсизлиги бўйича Ислом ташкилоти бош директори.

Эслатиб ўтамиз, ОХБИТнинг асосий вазифаси ўзаро савдо алоқаларини кенгайтириш,  исломий молия жалб қилиш,  маълумот алмашиш,  ўзаро манфаатли алоқаларни ўрнатиш, алоқа боғлашда давлатлараро даражада қонунчилик ва тартибга солувчи масалаларни ҳал қилиш орқали ОХБИТ/ ИҲТ мамлакатларининг озиқ-овқат саноатини ривожлантириш учун қулай шарт-шароитларни яратиш,  транспорт-логистика масалаларини ҳал этишдир.

Тадбирда ҚР Қишлоқ хўжалиги вазири Сапархан Умаров ва Ислом савдо-саноат ва қишлоқ хўжалиги палатаси Бош котиби Юсеф Ҳасан Ҳалавий билан бирга 50 дан зиёд киши қатнашди. Барча таклиф қилинган ташаббусларни қўллаб-қувватлади.

 

Фото: 24.kz 


×