Хитойликлар салкам 300 минг декларация тўлдиришди

Хитойликлар салкам 300 минг декларация тўлдиришди

Европага янги йўл. “Ғарбий Европа – Ғарбий Хитой” қитъалараро автойўлаги бугунги кундаги энг истиқболли лойиҳалардан бири. Бу йўлак Европани Осиё билан боғлашга хизмат қилади. Йўлнинг узунлиги 8 минг 445 километр. Шундан 2 минг 787 километри Қозоғистон ҳудудидан ўтади. Экспертлар шу кунларда мазкур лойиҳадан олинадиган иқтисодий самарани ҳисоблашяпти. Уларнинг мўлжалига кўра, фақат Қозоғистонга мазкур йўл туфайли камида  200 миллиард тенге йиллик даромад келади. Шуни ҳам айтиш керакки, автотранспорт йўлагини қуришда Қозоғистон, Жанубий Корея, Туркия компаниялари иштирок этди.

АБДРАХМАН ДАУБАЕВ,  ЙЎЛ ЛАБОРАТОРИСИ ХОДИМИ:

Йўл ҳозир халқаро стандартларга мувофиқ келади. Цемент-бетон қоплама қалинлиги 25 сантиметр. Шундан шағал-бетон аралашма  қалинлиги 18 сантиметрга тенг.  Битта ўққа тушадиган юк оғирлиги 13 тоннани ташкил этади.

 “Ғарбий Европа – Ғарбий Хитой”  автойўлаги Қозоғистоннинг ҳам транзит, ҳам экспорт салоҳиятини рўёбга чиқаришга хизмат қилади.

АМИТЖАН АБДРАХМАНУЛИ, ТУРКИСТОН ВИЛОЯТИДАН:

Мен Манғистаудан “Ғарбий Европа – Ғарбий Хитой” магистрали бўйлаб қатнайман. Қозоғистондан Россияга сабзавот ташиш билан шуғулланаман.

ГАБИТ ОРАЗОВ, БОЖХОНА НАЗОРАТИ БЎЛИМИ БОШЛИҒИ:

Ўтган 11 ой ичида Хитой Халқ Республикасидан транзит юк расмийлаштирилди. Жами қабул қилинган декларациялар сони -  261 минг 502 та. Бу эса 2017 йилдагидан 20 фоизга зиёд. Мазкур рақам транзит юк ҳажми, умуман транзит салоҳияти ортганини кўрсатади. Мультимодал транспорт йўлаги қурилиши “Миллат режаси”нинг 65-қадамига мувофиқ амалга ошириляпти.

Бугунги кунда “Ғарбий Европа-Ғарбий Хитой” қитъалараро автойўлагининг Қозоғистон қисми ён-атрофида 300 дан ортиқ йўловчиларга хизмат кўрсатиш объектлари ишлаб турибди. Ривожланган инфратузилмалар яратиш ва сифатли йўл автотуристлар сони ортишига ҳам таъсир кўрсатди. 2020 йилга бориб бу йўл участкасидан йилига 30 миллион тоннадан зиёд юк ташилиши кутиляпти.


×